«Бунёдкор» стадионининг номи ўзгарди
Чилонзор туманида жойлашган"Бунёдкор" стадиони эндиликда"Миллий" деб аталади. Бу ҳақдаsports.uz хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоиз, стадион номи ўзгартирилгани ҳақида ҳозирча"Бунёдкор"ва ЎФАдан расмий маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, мазкур стадион 2012 йилнинг сентябрь ойида очилган бўлиб, ўзига 34 минг томошабинни сиғдира олади.