Ким Чен Ин Трампга ташаккур билдирди
Фото: «РИА Новости»
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ раҳбари Дональд Трампга Сингапурда у билан учрашгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Президент Трампга мен билан учрашгани учун алоҳида миннатдорлик билдираман», – деб айтган Ким Чен Ин саммит якунида.