Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Қандай товар ва хизматлар нархи давлат томонидан тартибга солинади?


Монопол маҳсулотлар рўйхати ва турларини тубдан қисқартириш ҳамда монополияга қарши тартибга солишнинг халқаро принципларига ўтишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори қабул қилинди.

Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур қарорга мувофиқ нархларни давлат томонидан тартибга солиш (декларация қилиш, тасдиқлаш, қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ўрнатиш, тартибга солувчи коэффициент, устама ва рентабелликнинг чегараланган даражаси ва нархни тартибга солишнинг бошқа усуллари) фақат:

ушбу қарорга 2-иловада келтирилган товарларга (хизматларга) (Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати);

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорларида нархларини (тарифларини) тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Хўш, мазкур қарорнинг 2-иловасида келтириб ўтилган товарлар (хизматлар) қайсилар? Уларнинг сони 21та бўлиб, рўйхат билан қуйида таништириб ўтамиз:

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари
РЎЙХАТИ

1. «Ўздонмаҳсулот» АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ун.
2. Қолипли нон (чакана нарх).
3. Аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиладиган пахта мойи.
4. Ижтимоий муҳим дори воситалари ва тиббий буюмлар (махсус тасдиқланадиган рўйхат бўйича).
5. Турмушда истеъмол қилинадиган сиқилган газ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий бўлинмалари орқали сотиладиган табиий газ.
6. Аҳолига ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бюджет ташкилотлари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларига сотиладиган автомобиль бензини (Аи-80 ва Аи-91 маркалари).
7. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига, давлат буюртмаси бўйича пахта хомашёси ва дон етиштирадиган фермер хўжаликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш бўйича давлат корхоналарига сотиладиган, шунингдек, бошқа истеъмолчиларга чакана нархда сотиладиган дизель ёнилғиси.
8. Пахта маҳсулоти (пахта хомашёси, пахта толаси, техник уруғлик).
9. Шулха ва пахта чигити шроти.
10. Этил спирти.
11. Дон (харид нархлари).
12. Минерал ўғитлар.
13. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аҳолига, бюджет ташкилотларига ва «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналарига, шу жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармалари орқали сотиладиган кўмир.
14. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида махсус ҳимоя даражасига эга бўлган қоғоздан тайёрланадиган маҳсулотлар (қимматли қоғозлар, паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва шу кабилар).
15. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари.
16. Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ташиш хизматлари (йўналишли ва линияли таксилардан ташқари).
17. Телевизион, радио эшиттириш дастурларини узатиш, йўлдош алоқа орқали теле ва радио дастурларни қайта узатиш хизматлари, радиоалоқа хизматлари.
18. Грифланган пакетларни (жўнатмалар, посилкаларни) жўнатиш.
19. Маълумотларни халқаро етказиш хизматлари ва халқаро каналларнинг ижараси.
20. Хўжалик субъектларининг пул маблағлари инкассацияси ва пул маблағлари ва бошқа қимматликларни банклараро ташиш хизматлари.
21. «Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» АЖ томонидан кўрсатиладиган биржа хизматлари (биржа битимлари, ҳисоб-клиринг ва ахборот операцииялари, савдоларни ўтказиш ва шу кабилар).

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *