«МЕНГА ТЕГМАНГ! МЕН ШАҲЗОДАМАН!!!» (ёки Америкада 30 йилдан бери Саудия Арабистони шаҳзодаси ниқоби остида яшаган ўта кучли фирибгарга чўчқа гўшти панд берди)
Ҳа, ҳақиқатан 47 ёшли Энтони Жиньяк 1991 йилдан бери Саудия Арабистони шаҳзодаси ниқоби остида яшаб, кўз кўриб қулоқ эшитмаган фирибгарлик жиноятларига қўл урган. Бадавлат шахслар билан ўзи учун фойдали шартномалар тузиб, уларни чув тушираверган. Тўғри, уни бир неча бор қўлга олишган. Аммо ҳар гал Америка қонунларидан унумли фойдаланган ҳолда гаров пули эвазига озодликка чиқиб […]