* * * Одам боласининг бу қадар тез ўзгаришини мана шу ерда кўрдим. Милиционерларга кўзи тушган Тамара ҳозиргина мен билан ҳамдарддек югуриб, жасадни беркитиш йўлини қидираётганини унутиб, бирдан тусини ўзгартирди ва бақира бошлади: — Мана шу! Шу ўлдирди акамни! Уйимга бостириб кирди! Мана, мениям ҳаммаёғимни момоталоқ қилиб ташлади! Аёл кишининг фарёди […]