ҚАШШОҚЛИК ҚАЪРИДАГИ ҚАЛБ… (Биринчи фасл. 8-қисм)
* * * Мелибой мироб азбаройи хижолатда қолганидан, қолаверса, қизининг ташвиши туфайли кўп ичмади. Маст-аласт йигитлар, Толибнинг аҳён-аҳёнда жаранглаб қоладиган сўровларига жавоб қилиш, гоҳида уларни мақташ, руҳлантириш билан чекланди. Уйга қайтгач эса қоронғи хона мироб учун гўристондан-да даҳшатлироқ, совуқроқ туюлиб кетди. Суюклисини кўз олдига келтиргани сайин юраги тўкилаверди. Товуш чиқарса, яна Толиб бақириб […]