САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МУАЛЛИМИ ПОРАХЎРЛИКДА АЙБЛАНДИ…
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Самарқанд Давлат университети муаллими Ўткир Ўтановни жами 12 000 доллар миқдорида пора олаётган маҳал қўлга туширишди. Расмий хабарларга кўра, вилоят ички ишлар бошқармасига А. Г. исмли аёл шикоят аризаси билан мурожаат этиб, Ўткир Ўтанов икки нафар абитуриентни университетга киритиб қўйиши учун 12 минг доллар пора сўраганини баён қилди. […]