АРГЕНТИНА СИГИРЛАРИ ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ЧАНГАЛИДА…
Яқинда Аргентинанинг Санта-Фе вилоятида яшовчи фермер Норберто Биери ихтиёридаги барча сигирлар бўғизлаб кетилганига гувоҳ бўлди. Дарҳол полицияга хабар қилинди. Аммо полициячилар қидира-қидира, ўғри-қотилни топа олишмади. Ажабланарлиси, сигирларнинг барчаси лезвия эмас, лазерга ўхшаш сирли ускуна ёрдамида сўйиб кетилган. Лекин ерга бир томчи ҳам қон тушмаганди. Мана шу нарса полиция ходимларини боши берк кўчага олиб кириб […]