Туялардан юк ташиш воситаси сифатида эрамиздан аввалги иккинчи асрлардан фойдалана бошлашган. Унгача юкларни эшак ёрдамида ташишган. Янги ёрдамчининг пайдо бўлиши вақтдан ютишга олиб келди. Карвонлар туяларда янада узоқроқ саёҳатларга ҳам чиқа оладиган бўлишди. Туялар одамларни душман таъқибидан ҳам яхши асрай олишган. Чунки, улар идишга душман солиб қўйган заҳар таъмини узоқ масофадан туриб аниқлай олишади. […]