УЙҒОНАҚОЛ, БОЛАЖОН, СЕН ВАТАНГА КЕРАКСАН! (ёхуд Хоразмда шафқатсизларча калтакланган ўсмир ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди…
Маълумингизким, яқинда Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи 11 ёшли Бобоназар Худойназаров ўта оғир аҳволда туман марказий касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар бергандик. У тумандаги спортга ихтисослашган мактабнинг 5- синфида ўқиркан. Мураббийси Р. Ж. (1982 йилда туғилган) тарафидан шафқатсизларча калтакланган. Оқибатда танасида кўплаб жиддий жароҳатлар билан касалхонага тушган. Врачларнинг маълумотига кўра, ўта кучли қўл […]