France Football «Олтин тўп» сўровномаси натижаларини эълон қилди
France Football журнали 2018 йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» совринига ким лойиқ эканини аниқлаш мақсадида, мухлислар орасида сўровнома ўтказди.
Унинг натижасига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 48% овоз тўплаб, энг яқин таъқибчиси, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни (31%) катта фарқ билан орқада қолдирди. Учинчи ўрин «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилди - 8%.
Фото: Getty Images
ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич атиги 2% овоз тўплади.
Сўровномада 700 мингдан ортиқ ўқувчи иштирок этди.