Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши назарда тутилган:

1) 27-модданинг иккинчи қисмидаги ва 31-модданинг олтинчи қисмидаги “саккиз баробари” деган сўзлар “ўн баробари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2) 32-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилади: “Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

2019 йил 1 январга қадар – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат томонидан ижтимоий суғурталанмайдиган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходим, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

2019 йил 1 январга қадар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.”

3) 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Чет элда ёлланган ҳолда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи:

2019 йил 1 январга қадар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.”.

5) 37-модда биринчи қисмида:

а) “а” банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“а) 2019 йил 1 январга қадар – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса.”;

б) “г” банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“г) якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик меҳнат фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи ва юридик шахс ташкил этмасдан деҳқон хўжалигидаги фаолият:

2019 йил 1 январга қадар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;”.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *