Эртага “Миллий” стадионида Ўзбекистон – Қатар ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани соат 11:00 да бошланади. Соат 11:30 да Қатар терма жамоаси бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб беради.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти соат 16:30да Тошкент Темир Йўллари Муҳандислик Институти майдонида ўтказилади. Рақибларимизнинг расмий машғулоти эса соат 17:30да “Миллий” стадионида бошланади.
Ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.