Ўзбекистонда йирик дорихоналар тармоғининг бошқаруви АҚШ компаниясига берилди
Фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатувчи энг йирик компаниялардан бири "Dori Darmon" бошқаруви АҚШнинг "United Investment Healthcare Group" LLC компанияси ихтиёрига берилди. Бу ҳақда тегишли ҳужжат Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми доирасида имзоланди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар берди.
Бунга қадар, жорий йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида "United Investment Healthcare Group" LLC ва "Дори-Дармон" ўртасида меморандум имзоланганди.
Устав фондига кўра, 71% акцияси давлатга тегишил бўлган "Дори-Дармон" 2 200та ижтимоий дорихоналарни ўз ичига олади. Компания дори сифатида фойдаланиладиган наркотик психотропик дори воситаларини давлат касалхоналарига етказиб берадиган ягона таъминотчи саналади.