Эрикссон Филиппин терма жамоаси бош мураббийи бўлди, Купер унга ёрдам беради
Швециялик мутахассис Свен-Йоран Эрикссон Филиппин терма жамоаси бош мураббийи қилиб тайинланди. Мутахассис мамлакат футбол федерацияси билан 6 ойлик шартнома имзолади. У терма жамоани Осиё Кубоги 2019га олиб боради. Шу пайтгача Филиппинни вақтинчалик бошқариб келган Скотт Купер унга ёрдамчилик қилади. Эслатиб ўтамиз, Эрикссоннинг сўнгги иш жойи Хитой 1-лигаси вакили «Шеньжень» клуби бўлган эди. Филиппин терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Қирғизистон, Жанубий Корея ва Хитой билан беллашади.