Коллеж муаллими дарсга кечиккан талабаларни калтак ва ҳақорат билан қарши олди…
Бу воқеа ҳозирча тахмин қилишларига кўра, Намангандаги коллежлардан бирида содир бўлган. Шу масалага бағишланган видеоёзув интернет сайтларига аллақачон тарқалиб улгурибди. Кадрда кўриниб турибдики, муаллим дарсга кечиккан талабалардан айримларининг юзига тарсаки тортган, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган. Мутахассисларнинг гапига қараганда, кейинги пайтларда ҳақиқатан муаллимлар томонидан ўқувчи ва талабаларни калтаклаш, ҳақоратлаш ҳодисалари кўп учрай бошлади. […]