Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфидаги “Kitob olami”да “Ўзингни аяма, Ватан десалар...” шиори остида ижодий кеча ташкил этилди. Унда “Dugonalar” журнали, “Yoshlar nashriyot uyi” таҳририятлари, Республика ёш ижодкорлар кенгаши жамоаси, умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари ижодкор ёшлари, Ёшлар иттифоқи масъул ходимлари ва фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.