"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоанинг муҳим футболчиси бўлмоқчи. "Реал"нинг тимсоли бўлишга тайёрман. Ҳар доим Мадриднинг юраги бўлишга ҳаракат қилишимни айтганман. Агарда шундай имконият берилса, бундан фойдаланишга ҳаракат қиламан", - деди Асенсио. Асенсио бу мавсумда "Реал" таркибида 17 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.