Саратовда ўзбекистонлик йигит асфальт қотирадиган техника воситасининг остида қолиб ҳалок бўлди…
24 ёшли ҳамюртимиз Саратовдаги йўл қурилиш ташкилотида ишларди. Яқинда йўл таъмирлаш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, асфальт қотирадиган техника воситасининг йўлига чиқиб юборган. Оқибатда турли кўринишдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Афсуски, врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, ҳамюртимизнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У касалхонада вафот этди. Айни пайтда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари ушбу фожиа сабабларини ўрганишмоқда. […]