Бу воқеа 24 ноябр куни Грузиядаги «Princess» казиносида содир бўлди. 57 ёшли туркиялик эркак ўзбекистонлик 31 ёшли аёлни кимгадир рашк қилиб, у ва 38 ёшли яна бир ўзбекистонлик аёлни пичоқлаб қўйди. 31 ёшли ҳамюртимиз ўша жойнинг ўзида вафот этди. 38 ёшли ҳамюрт аёл эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилди. Ҳозирги вақтда қотил қўлга олинган. […]