Мадриднинг "Реал" клуби клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди. Мазкур мусобақага "қироллик клуби" бош мураббийи Сантьяго Солари 25 футболчини олиб кетди. Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Тибо Куртуа, Кико Касилья. Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Хесус Вальехо, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Регулон, Хави Санчес. Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Маркос Льоренте, Иско, Марко Асенсио, Дани Себальос. Ҳужумчилар: Мариано Диас, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Винисиус. Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ярим финалда Япониянинг "Кашима Антлерс" жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Мазкур учрашув 19 декабр куни бўлиб ўтади.