Дунё олимлари ўтказган навбатдаги тадқиқотлар соч тўкилишига бағишланди. Изланишлар, экспериментлар қуйидаги ҳолатларда соч тўкилиши мумкинлигини кўрсатиб берди: Кексариш, насл суриши, бошдаги баъзи жароҳатлар, бош терисининг шикастланиши, нотўғри овқатланиш, нотўғри соч турмаги, яъни, сочни маҳкам қисиб турмаклашда ҳам соч тўкилиш ҳолатлари кузатилади. Бундан ташқари, қалқонсимон без хасталиклари, дерматомикоз, темиратки, тери саратони, гормонал меъёр бузилиши, замбуруғли […]