Шарқона одоб-аҳлоқ, ўзаро ҳурмат тушунчалари ҳақида сўз борганда, баъзи бир хорижий давлатларда негадир демократик тамойилларга нисбат берилмайди, аммо Ғарбдаги муомала, хатти-ҳаракат, яъни бетгачопарлик, ота-онага ёки раҳбарга бўйсунмаслик хусусида гап кетганда эса “Мана, асл демократия!” деб айюҳаннос солишади: таърифу таснифдан асло чарчашмайди.