«Ливерпуль» «Энфилд»даги голлар шоусида «Арсенал»ни тор-мор этди
Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Ливерпуль» – «Арсенал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Энфилд»да кечган баҳсда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. 11-дақиқада Мэйтленд-Найлз лондонликларни олдинга олиб чиқди, бироқ майдон эгалари бунга бешта гол билан жавоб қайтаришди. Роберто Фирмино 14 ва 16-дақиқаларда иккита гол уриб қизилларни олдинга олиб чиққан бўлса, 32-дақиқада Садио Мане жамоасининг учинчи голини урди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Муҳаммад Салоҳ пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 65-дақиқада Фирмино хет-тригини нишонлаб якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа, «Ливерпуль» очколарини 54тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустахкамлади. «Арсенал» эса (38) бешинчи поғонада қолди. АПЛ, 20-тур Ливерпуль – Арсенал 5:1 (4:1, 1:0) Голлар: 0:1 – 11 Мэйтленд-Найлз, 1:1 – 14 Фирмино, 2:1 – 16 Фирмино, 3:1 – 32 Мане, 4:1 – 45, пенальти Салоҳ, 5:1 – 65, пенальти Фирмино. Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон (Клайн, 83), Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Лаллана, 78), Фабиньо, Шакири, Мане (Хендерсон, 62), Фирмино, Салоҳ. Арсенал – Лено, Папастатопулос, Мустафи (Косьельни, 46), Колашинац (Гендузи, 80), Лихтштайнер, Жака, Мэйтленд-Найлз, Рэмзи, Торрейра, Ивоби, Обамеянг (Ляказетт, 71). Огоҳлантиришлар: Робертсон (26), Жака (33). Манба: www.uff.uz