Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси эрта тонгда Осиё Кубоги мусобақасига йўл олади. Шу муносабат билан эртага тонгги соат 05:30да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"да футболчиларимизни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтади. Маросимда ЎФА раҳбарияти, фан-клуб аъзолари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишади. Мазкур маросимга юртимиздаги футбол мухлислари ва оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф қилиб қоламиз! Манба: www.ufa.uz