Германияда Эрон учун жосусликда гумонланган 10 киши қидирилмоқда
Германия федерал прокуратураси олмон полицияси Эрон учун жосуслик қилишда айбланётган 10 нафар одам иши бўйича мамлакат бўйлаб қидирув рейди ўтказганини билдирди. Аммо 16 январь куни ўтказилган рейдлар давомида ҳеч ким қўлга олинмаган. Федерал прокурор матбуот котиби рейдлар Конституцияни ҳимоялаш хизматидан олинган маълумот асосида ўтказилганини билдирди. Прокуратура матбуот котиби гумонланувчилар «Эронга алоқадор ташкилот учун Германиядаги институт ва шахсларни пойлаганликда гумонланаётганини» билдирди. Читать дальше...