«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси» устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Челси» учрашуви ўз ниҳоясига етди.
«Олд Траффорд»да кечган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди, Виллиан ўзи бошлаган тезкор ҳужумни чиройли якунлади ва лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
39-дақиқада Ромелу Лукаку ўртадаги мувозанатни тиклашга эришди. 75-дақиқада эса Жесси Лингард Лукакунинг узатмасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Читать дальше...