ФАРҒОНА – "Андархон" постида одамлар сабабсиз соатлаб ушлаб турилибди" (ВИДЕО)
БЕШАРИҚ. "Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги "Андархон" постидан ёзмоқдамиз. Постдаги масъуллар одамларни ҳеч қандай сабабсиз соатлаб ушлаб туришибди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳар бир кишига 2 кг гача товар олиб киришга рухсат берилган. Лекин "Андархон" постидагилар бу тартибни инкор қилишмоқда. Юки борларни ўтказмаймиз, дейишмоқда. Аскарлар одамларни қийнамоқда, муомаласи ҳам қўпол. Ҳақини талаб қилганларга таҳдид қилишмоқда. Тожикистондан 2 кг дан 4-5 хил товар олиб келиб, Бешариқ бозорида сотамиз. Читать дальше...