Россияликлар Узоқ Шарқ ва Владимир вилоятида губернаторларга овоз бермоқда
Россиялик сайловчилар 23 сентябрь куни иккита ҳудудда губернаторликка номзодларга овоз бериш учун сайлов участкаларига боради. Узоқ Шарқдаги Хабаров ўлкаси ва марказдаги Владимир вилоятида қайта сайлов ўтказилмоқда. Жами Россиянинг 4 та ҳудудида “Ягона Россия” номзоди бўлган амалдаги ёки вазифа бажариб турган губернаторлар 9 сентябрдаги илк сайловда ютиб чиқа олмади. Президент Владимир Путиннинг ўта марказлаштирилган сиёсий тизими жойлардаги тарафдорларини қўллаб-қувватлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Читать дальше...