Тошкентда ҳомиладор аёл сув билан адаштириб уксус ичиб қўйди…
28 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган аёлнинг ҳомиласи саккиз ойлик бўлган экан. Айтишларича, у уйида сув деб ўйлаган-у, идишдаги уксусни ичиб қўйган. Оқибатда заҳарланиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Врачлар аёлга «кимёвий моддадан заҳарланиш» ташҳисини қўйишган. Ҳозирча шундан бошқа маълумот тарқатилмади. Кейинроқ аёл ва ҳомиласи қай аҳволда экани ҳақида хабар беришса, сизларни албатта бундан воқиф этамиз. […]