Чегирмали чипталар чайқовчилар қўлига ўтиб кетган
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 30 декабрдан 3 январга қадар маҳаллий ва “Афросиёб” тезюрар поезди чипталари чегирма асосида сотилишини очиқлаган, аммо йўловчилар чипта харид қилолмаётганидан шикоят қилган (“Оила даврасида”, 20 декабрь). Темир йўл кассаларида 20 декабрдан 5 январга қадар муддат учун чипта қолмагани маълум қилинган. Газета ўрганишларига кўра эса, кассада “қолмаган” чипталарни таниш-билиш орқали топиш мумкин. Чегирмали деб ваъда қилинган чипталар қора бозорга – чайқовчилар қўлига чиқиб кетган. Читать дальше...