Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича вазият мураккаблашаётганини билдирди
Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият тобора мураккаблашмоқда, деб билдирди 9 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Расман билдирилишича, 8 январь куни яна 370 кишида коронавирус анқиланди. Бу 7 январдагидан 119 нафарга, 6 январдагидан эса 224 нафарга кўпдир. Янги касалланганларнинг 195 нафари Тошкент шаҳрида ва 56 нафари Тошкент вилоятида. Пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 минг 341 кишига етди. Касалликдан соғайганлар жами 197073 нафар бўлди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Читать дальше...