Путин Туркманистон президентини мукофотлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: РБК Россия президенти Владимир Путин Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни «Дружба» («Дўстлик») ордени билан мукофотлади. «Россия Федерацияси ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун», — дейилади Путин имзолаган фармонда. Сердар Бердимуҳамедов 2022 йилнинг 19 мартидан Туркманистон президенти ҳисобланади.