Кутиб олинг, хоккей бўйича жаҳон чемпионлари... — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Хоккей бўйича Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбон Финляндия терма жамоаси канадалик хоккейчилар билан куч синашди. Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳснинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Овертаймларда эса финляндиялик хоккейчилар бир бора рақиб дарвозасига шайба киритди. Шу тариқа, "суомилар" ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионига айланди. 3-ўрин учун кечган беллашувда Чехия терма жамоаси АҚШ хоккейчиларига қарши "муз"га чиқди ва 8:4 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа бронза медалларига эга чиқди.