"Муҳожирнинг боласи бўлиш икки ҳисса қийин". Россиядаги ноқонуний мигрант боғчалари
Россияда меҳнат қилаётган юз минглаб муҳожирлар билан бирга уларнинг фарзандлари ҳам болалигидан муҳожирликнинг аччиқ нонини татиб кўрмоқда. Ишга кетган меҳнат муҳожирининг мактаб ёшидаги фарзанди аксар ҳолларда ўқишдан мосуво қолиб, уйда ота-онасининг келишини кутиб ўтиради. Ёши кичикроқлари эса ё таниш-билишлари ёки "яширин" боғчалардаги энагалар қаровига қолдирилади. Россияда яшаб келаётган айниқса, мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг на сонига ва на уларнинг яшаш шароитларига оид бирор тадқиқот ўтказилган. Читать дальше...