"Boxam" турнири. Лазизбек Мулложонов бронза медали билан чекланди
"Boxam" турнирининг ярим финал баҳсларидаги сўнги вакилимиз -92кг вазн тоифасида иштирок этаётган Лазизбек Мулложонов испаниялик Эмануэль Рейесга қарши рингга кўтарилди.
Якунда ҳакамларнинг ғалати қарори орқали 3:2 ҳисобида Рейес ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Унинг финалдаги рақиби яна бир юртдошимиз Шоҳжахон Абдуллаев бўлади.