Туркияда мўғул эр-хотин ўртасида росмана пичоқбозлик юзага келди…
Туркиянинг Истамбул шаҳридаги Бейўғли туманида монголиялик эр-хотин жанжаллашиб қолишганди. Қон қайноқ-да. Жанжал пичоқбозликка айланди. Эр хотинига, хотин эрига қўлида пичоқ билан ҳужум қилди. Барибир эркак устун келди. Кучли-да. Хотини олинган кўплаб тиғ жароҳатлари туфайли ўша ернинг ўзида ўлим топди. Эрни эса ўртача оғирликка эга жароҳатлар билан касалхонага олиб кетишди.
Маълум қилишларича, вафот этган аёл 34 ёшли Сарантуя Цендсурен, эри эса 42 ёшли Турбадрах Басблай экан. Улар Истамбулдаги тикув цехларидан бирида ишлашарди.