Ўзбекистон турмаларидаги аристонларга қўшимча ҳуқуқлар ҳадя этилди…
Бундан буён Ўзбекистондаги барча турмаларда жазо муддатини ўтаётган аристонлар қуйидаги қўшимча ҳуқуқларга эга бўлди:
— Аристон ишдан бўш вақтларида, об-ҳаво яхши бўлса, тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланишга;
— Руҳий мадад олишга;
— Дам олиш, меҳнат таътилига чиқиш, маош олишга ҳақли.
Энди оғир хасталикка йўлиққан аристонга яқинлари билан телефон орқали суҳбатлашиш учун қўшимча имконият берилади. Агар врач рухсат берса, оила аъзолари билан қўшимча тарзда учрашиб, юз кўришиши ҳам мумкин.