Россиядаги ўқувчиларга мактабга смартфон олиб келиш ва ундан фойдаланиш тақиқланади…
Шу ҳақда Россия федерал кенгаши спикери Валентина Матвиенко навбатдаги йиғилишда фикр билдирди. Унинг айтишича, ўқувчиларнинг мактабга гаджетлар билан келиши кони зарар. Улар биринчи навбатда дарслардан чалғишади. Негаки, смартфонлардаги ўйинлар ҳар қандай ўқувчини ҳам ўзига оҳанрабодек тортиб олмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бундан ташқари, смартфон боланинг саломатлигига зиён келтиради. Ундан тараладиган заҳарли нурлар нафақат бола, балки ёши катталарни ҳам турли хасталикларга учратиши аниқ. Қолаверса, ўқувчи қимматбаҳо смартфон билан келса-ю, кимдир уни ўғирлаб қўйса, мактаб раҳбарлари, муаллимлар учун қўшимча муаммо туғилади.
Шу масалага бағишланган қонун лойиҳаси яқин вақтларда Дума депутатлари эътиборига ҳавола этилади.