ЎРИКНИНГ 5 ТА БИЗ БИЛМАГАН ФОЙДАСИ…
Ўрик мевалар ичида кам калорияга эгалиги ва витаминларга бойлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Унинг таркибида 27 фоизгача шакар мавжуд. Бу мева тури таркибидаги В (В15, В1, В2, В17), РР ва Р, провитамин А (каротин) инсон организми учун кони фойда. Қолаверса, калий, никел, мис, ванадий, марганец, молибден, бўр, стронций, алюминий, магний, фосфор кўплаб сурункали хасталиклар, жумладан, инфаркт профилактикасида алоҳида ўрин тутади. Ўрикдан косметик маз ва кремлар ҳам тайёрланади. Улар ташқи кўринишимизни яхшилашда тенгсиздир.
Ана энди ўрикнинг бизга маълум бўлмаган 5 та фойдаси билан танишинг.
1. Суякларга ижобий таъсир кўрсатади. Остеопорозда фойда беради.
2. Қон айланишини яхшилаб, анимея билан хасталанганларга катта ёрдам беради.
3. Организмдан заҳарли моддаларни сиқиб чиқаради.
4. Организм тез қариб қолишининг олдини олади, бадандаги ажинларни йўқотишда асқотади. Ўрик таркибидаги “А”, “С” витаминлар терини ёшартиради.
5. Одамнинг кўриш қобилиятини яхшилайди.