Петербургда ўзбекистонлик муҳожир аёл уксус ичиш оқибатида оғир аҳволда касалхонага олиб кетилди…
Сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг Петербург шаҳрида 32 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳозирча номаълум сабабларга кўра уксус ичган. Натижада томоқ, овқат ҳазм қилиш тизимида кучли куйиш жароҳатлари олган. Уни оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизишди.
Аммо полициячилар аёлнинг ёпиқ турдаги бош чаноқ-мия жароҳати ва чап қоши устки қисмида жиддий жароҳат олганига ҳам гувоҳ бўлишди. Шу сабабли уксусдан заҳарланиш номаълум кимсалар ёрдамида амалга оширилган бўлиши ҳам мумкин деган тахминни илгари суришмоқда. Албатта, барчасини тергов жараёни кўрсатиб беради.