ЧЕЧЕНИСТОН ҚОЧҚИНДАГИ ТЕРРОРЧИЛАР УЧУН ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ АЖРАТИБДИ…
Яқинда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ўз чиқишларидан бирида Суриядаги дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. У айтдики, Россия Суриядаги террорчиларни йўқ қилишга қодир ва Чеченистон ҳам Шимолий Кавказга қочиб келадиган террорчиларга қарши махсус бўлинмаларни жанговар ҳолатга келтириб қўйган.
— Жангарилар бемалол Кавказга келаверсин, — деди Рамзан Қодиров ярим ҳазил, ярим чин оҳангда. — Биз аллақачон улар учун қабристондан жой ҳозирлаб қўйганмиз…

