Янги йил кечаси 874 та автомобил ёқиб юборилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: AP Photo / Francois Mori Францияда янги йил кечасидаги тартиббузарлик учун 441 киши ҳибсга олинди, 874 та машина ёқиб юборилди, деди мамлакат ички ишлар вазири Жералд Дарманен. «Ўтган йилларга нисбатан ёқиб юборилган автомобиллар сони камаймоқда, полицияга ҳужумлар сони ҳам», — деди вазир баёнотида. Унинг таъкидлашича, 2019 йилда ёқиб юборилган автомобиллар сони 1316 тани ташкил қилган.