Бир ойлик минимал истеъмол харажатларининг миқдори 13,2 фоизга оширилди
Бир киши учун ойлик минимал истеъмол харажатларининг 2022 йилги миқдори 13,2 фоизга оширилди ва 498 минг сўм қилиб белгиланди.
Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, мазкур миқдор Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 минг 600 оилада ўтказилган кузатув натижаларига асосланиб белгиланган.
Хабарда таъкидланишича, кузатувлар натижасида энг кам даромадга эга бўлган оилаларда озиқ-овқат ва зарур ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун бир кишига ҳар ойда камида 498 минг сўм ҳаражат қилинган.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажати илк марта 2021 йилнинг мартида ҳисоблаб чиқилган эди. Ўшанда бир киши учун бир ойлик минимал истеъмол ҳаражати 440 минг сўмни ташкил қилган.
Минимал истеъмол харажатлари камбағаллик чегарасини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилади.