Олимлар антитаначаларнинг хавфли жиҳатини аниқлади
АҚШ олимлари бу борада махсус тадқиқот ўтказишди. Бу ҳақда Journal of Translational Medicine журналида маълум қилинди, деб ёзмоқда Zamon.uz’ нашри.
Таъкидланишича, АҚШ олимлари корорнавирусдан кейин вужудга келадиган антитаначалар хавфли эканини аниқлашган.
Олимлар коронавирусдан тўлиқ тузалгандан сўнг бир неча ой ўтиб инсон организмида жуда катта миқдорда антитаначалар пайдобўлиши ва улар нотўғри ишлаши мумкинлигини қайд этишган.
Хусусан, вакцина яратилгунга қадар коронавирусга чалиниб, тўлиқ даволанган 177 тиббиёт ходимларида олти ой давомида барқарор антитаначалар аниқланган. Улар эса ўз навбатида доимий шамоллаш, мушак ва терида оғриқ ҳамда асаб тизимида муаммоларга сабаб бўлган бўлиши мумкин.