15 январдан Ўзбекистонга киришда янги чекловлар амал қилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Uzbekistan Airways Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми омикрон кириб келиши муносабати билан 9 январ куни навбатдаги чеклов чораларини эълон қилганди. Унга кўра, 15 январдан: Хориждан кириб келувчилар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) манфий натижа берган ПЦР-тест тўғрисидаги маълумотномага эга бўлиши керак (камида 48 соат олдин олинган). Агар ПЦР-тест бўлмаса, аэропорт/вокзал/чегара ўтказиш пунктларида экспресс тест топшириши шарт бўлади. Шунингдек, Умра зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистони ҳудудида ПЦР- ёки экспресс-тест топширади. Тест натижалари ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади. Ўзбекистонга фақат манфий натижа кўрсатган ҳолда қайтиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, 7 январ куни Дубайдан Тошкентга келган рейс йўловчисида коронавируснинг янги штамми аниқланганди. Сўнгги ҳафта давомида мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда - сўнгги кунда 714 кишига ташхис қўйилган (бир кун олдинги кўрсаткич 604та эди).