Холанд дубль қайд этган учрашувда "Боруссия" йирик ҳисобда ғалаба қозонди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бундеслига 19-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Фрайбург" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 5:1 ҳисобида рақибдан устун келди. "Асаларилар" сафида Мёнье ва Холанд дубль қайд этди. Шунингдек, Дауд ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Рақиблардан бу голларга Демирович бир маротаба жавоб қайтарди. Очколарини 40 тага етказиб олган Дортмунд клуби айни вақтда Германия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринни банд этган. 30 очкоси бор "Фрайбург" 4-поғонада бормоқда.