17 январдан бошлаб, “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни «Afrisiyob» қатнови амалга оширилади
2021 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг жума, шанба, якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поездининг “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни, яъни душанба, сейшанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.
Мазкур замоанвий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса 15:27 да ҳаракатланади.
«Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин», – дейилади хабарда.