Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши режалаштирилмоқда
Тошкентда 20 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда муомалага киритилиши кутилаётган банкнота ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2024 йилга бориб мамлакатда 200 минг сўмлик купюралар муомлага чиқарилиши кўзда тутилган.
«Биз 200 минг сўмлик пулни чиқаришни режалаштирганмиз, бу билан биргаликда муомаладаги нақт пулни оптималлаштиришни амалга оширмоқчимиз. Бизда жон бошига нақт пуллар 2017 йилда 489 дона пул белгиси бўларди. Бугунги кунга келиб бу икки мартага тушди.
Мақсадимиз банкноталар структурасини ўзгартириб бориб, нақт пулни одамлар учун қулай тўлов воситасига айлантириб бориш», — деди Мамаризо Нурмуратов.