Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Бектанов ҳибсга олинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Газета.Ру» Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов бугун, 20 февраль куни ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Yvision.kz» хабар берди. Эрталаб соат 9:25 да ҳибсга олинган Бектанов Нурсултондаги вақтинча сақлаш изоляторига келтирилган. Яқинда мамлакат бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 452-моддаси (ҳокимият ҳаракатсизлиги) бўйича тергов олиб борилган. Қозоғистонда январь ойи бошларида юз берган воқеалар пайти амалга оширилган жиноятларни тергов қилиш давомида мудофаа вазири Мурат Бектанов юз бераётган воқеалардан четда қолган, мамлакатни ҳимоя қилиш учун армияни ишга солмаган, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги тартибсизликлар пайтидаги ҳаракатсизлиги учун 19 январь куни мудофаа вазири Мурат Бектановни истеъфога чиқарганди.